қўймади, балки элчини ўлдириб, Бану Омир қабиласини мусулмонларга қарши урушга чорлади. Лекин улар унашмади, балки ўз устларига олган аҳдларига ва Абу Баронинг ҳимоясига вафо қилишди. Омир эса бошқа қабилаларни мусулмонларга қарши урушга чақирди ва улар билан бориб, мусулмонларни ўраб олди. Уларни бу аҳволда кўрган мусулмонлар дарҳол қиличларини қўлга олишиб жанг қилишди ва ҳаммалари ҳалок бўлди. Улардан фақат икки киши нажот топди. Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонлар бу шаҳидларга қаттиқ хафа бўлдилар. Расулуллоҳ с.а.в. бу ишлар ҳақида ва душманларнинг қалбида мусулмонларнинг ҳайбатини яна пайдо қилиш учун арабларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйладилар. Расулуллоҳ с.а.в. бу ишлар Мадинанинг ичида таъсир кўрсатганини кўрдилар ва шунинг учун аввало ички аҳволни муолажа қилишга қасд қилдилар. Бундан хотиржам бўлгач, ташқи ишларга киришишни мўлжалладилар. Уҳуддаги мағлубият, Ражиъ ва Мауна қудуғи ҳодисалари мунофиқ ва яҳудийларнинг қалбида мусулмонларнинг ҳайбатини заифлаштириб юборди. Улар Расулуллоҳ с.а.в.га мусибат етказиш учун қулай фурсат кута бошлашди. Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг қабиҳ ниятларини сездилар, ҳатто уларнинг тил бириктириши зоҳир бўлди. Муҳаммад ибн Масламани уларга юбориб: Бану Назир яҳудийлари олдига бориб айт: «Расулуллоҳ мени сенларнинг олдиларингга юбордилар: «Менинг шаҳримдан чиқиб кетларинг. Сенлар менга хиёнат қилишга қасд қилиш билан устларингга олган аҳдни буздиларинг. Мен сенларга ўн кун муҳлат бераман. Бас, ким ундан кейин кўринса, калласи кетади». Абдуллоҳ ибн Убай Бану Назирни қолишга ундамаса ва Ҳуяй ибн Ахтаб уларни қалъаларида туришга кўндирмаса, улар чиқиб кетишар эди. Ўн кун ўтса ҳам, улар чиқиб кетишмади. Шундан кейин Расулуллоҳ с.а.в. уларга қарши жанг қилдилар ва уларни танг аҳволга солиб қўйдилар. Кейин улар Расулуллоҳ с.а.в.дан моллари, қонлари ва бола-чақаларига омонлик беришларини сўрашди. Расулуллоҳ с.а.в. улар билан ҳар уч киши битта туяга кўтарганича ичимлик ва егулик юклаб чиқиб кетишига биноан сулҳ туздилар. Шундай қилиб улар мусулмонларга ўлжа сифатида ерлари, хурмозорлари, ғаллалари ва қуролларини - барча мол-мулкларини ташлаб чиқиб кетишди. Бу молларни Расулуллоҳ с.а.в. фақат муҳожирларга тақсимлаб бердилар. Ансорларга ҳеч нарса тегмади. Фақат улардан икки киши - Абу Дужона ва Саҳл ибн Ҳанифларга - улар ҳам муҳожирлар каби фақир бўлганлари сабабли моллардан бердилар.
53-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|